Ўзбек ва турк киноижодкорлари ҳамкорликда «Güneşim benim» сериалини суратга олади -

«Proart.uz» компанияси, продюсерлар Руслан Мирзаев ва Жавлон Камолов ижодий жамоаси Туркиянинг «Apyapim Film» кинокомпанияси билан ҳамкорликда «Güneşim benim» («Қуёшим менинг») ўткир сюжетли драматик сериалини суратга олишни режалаштирмоқда...
Муҳаббат, инсонийлик, меҳр-оқибат каби боқий туйғуларни, миллий қадрият ва анъаналарни ўзида мужассам этган мазкур сериал, Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги кино ва сериаллар борасидаги ижодий ҳамкорликнинг бошланишида муҳим қадам бўлиши кутилмоқда. Сериал воқеалари юртимизда ва Туркиянинг бир неча тарихий шаҳарларида бўлиб ўтади.



Ўзбек ва турк киноижодкорлари ҳамкорликда «Güneşim benim» сериалини суратга олади



Сериалда таниқли турк ва ўзбек актёр-актрисалари иштирок этади. Актёрлар кастинги февраль ойидан бошлашланиб, бу билан «Proart.uz» компанияси шуғулланади.


Ўзбек ва турк киноижодкорлари ҳамкорликда «Güneşim benim» сериалини суратга олади

Сериал сценарийсини томошабинларга яхши таниш «Истанбуллик келин» сериалининг муаллифи Али Айдин ҳамда ўзбек сценаристлари биргаликда ёзиши режалаштирган.



Ўзбек ва турк киноижодкорлари ҳамкорликда «Güneşim benim» сериалини суратга олади



«Güneşim benim» Ўзбекистон ва Туркия киноижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинадиган биринчи катта бюджетли ва кенг қамровли сериал бўлса ажабмас.

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив