ТАТЬЯНА КАРИМОВА ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ВАСИЯТИНИ ХАЛҚҚА ЕТКАЗДИ(Видео) -

Бугун, 31 август куни Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳи олдида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали очилди.


Мазкур маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова иштирок этди.

Татьяна Каримованинг Ислом Каримовнинг васияти ҳақидаги сўзлари қалбларни ларзага келтирди.

"Ўз нутқимни Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан ўзбек халқига атаб ёзган, бироқ ўқишга улгурмаган табригидаги қуйидаги сўзлар билан якунламоқчиман. Бу унинг нафақат табриги, балки унинг васияти ҳамдир",—деди Татьяна Каримова.

"Бу ишларимизни Яратганнинг ўзи қўлласин, ўзи мададкор бўлсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин. Мустақиллигимиз абадий бўлсин.Раҳмат",—дея ўқиб эшиттирди Татьяна Каримова.




Похожее

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив