ТОШКЕНТДА ИСЛОМ КАРИМОВ ҲАЙКАЛИ ОЧИЛДИ(ФОТО) -

Бугун,31 август куни Тошкентдаги Оқсарой қароргоҳи олдида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали очилди.Бу ҳақда "Газета.uz" хабар бермоқда.

Ҳайкалнинг очилиш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев, Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова, Бош вазир Абдулла Арипов ва унинг ўринбосарлари, бошқа вазирликлар ва давлат ташкилотлари ходимлари, парламент ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ҳайкал муаллифи Илҳом Жабборов. У шунингдек "Мустақиллик" майдонидаги мустақиллик ва инсонпарварлик ёдгорлиги, пойтахт марказига ўрнатилган Амир Темур ҳайкали муаллифи ҳамдир.


Похожее

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив