ҚАШҚАДАРЁДА ГАЗ ТАШУВЧИ АВТОМОБИЛЬ ПОРТЛАБ КЕТДИ -

Қарши-Бешкент йўлида техник носозлик туфайли газ ташиш автомобилида юзага келган ёнғин ҳақида хабар берди ФВВ ахборот хизмати.

Жорий йилнинг 15 август куни таҳминан соат 00:25 ларда Қарши туманидаги «Жанубгаз» АЖ га қарашли автогараж ҳудудидаги «Қарши-Бешкент» автомобиль йўлининг 6-7 км орасида «МАН» русумли суюлтирилган газ (пропан) ташувчи автомобильдан «ЗИЛ-130» русумли суюлтирилган газ (пропан) ташувчи автомобильга суюлтирилган газ тўлдириш вақтида чақнаш содир бўлган. Натижада, «ЗИЛ-130» русумли юк автомобиль ҳайдовчисининг ёрдамчиси тан жароҳати олган. Ҳозирда, жабрланган фуқаро Қарши шаҳридаги Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалига ётқизилган.


Похожее

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив