СИТОРА АЛИМЖОНОВА ШАХСИЙ ҲАЁТИНИ МУҲОКАМА ҚИЛГАНЛАРГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРДИ -

Актриса Ситора Алимжонова 8 август куни турмушга чиқди. Унинг тўйи Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтди.

Ситора ўз интервьюларида турмуш ўртоғининг 27 ёшда эканлигини ва у тадбиркорлик билан шуғулланишини маълум қилган эди.

Ситоранинг тўйи ижтимоий тармоқлар орқали жуда кенг муҳома қилинди. Интернет фойдаланувчилари Ситоранинг ёши катта, оилали эркакка турмушга чиққани ҳақида ёзишди. Турли ижтимоий тармоқлардаги гуруҳларда Ситоранинг турмуш ўртоғи ҳақидаги турли маълумотлар тарқалди. Хусусан, актрисанинг нима учун Ўзбекистонда эмас, хорижий давлатда турмушга чиққани қизғин муҳокама қилинди.

Актриса мазкур ҳолатга ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида муносабат билдирди:

"Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар! Мени ўйлаб, вақт ажратиб ғийбат қилганингиз ва сиз умрингиздан ажратилган вақтингизни мени ғийбат қилиш учун ажратганингиз учун раҳмат сизларга!

Энди эса ўз ҳаётингиздаги муамоларингизни ҳал қилинг, ўзиз учун ҳам яшанг интернет тармоқларидаги ҳарҳил иғво гаплардан четланиб ўз ҳаётингиз ҳақида, режаларингиз ҳақида ўйланг. Мен бу иғволарга этибор қилмайман.Чункий иғво доим бўлган ва бўлади. Мен эса бугун жуда баҳтиёрман энг муҳими шу! Барчангизга катта рахмат! Менга душманлик қиламан деб яхшилик қилиб қўйган ҳурматли ЙЎҚ ҲОТИНГА ҳам ўз миннатдорчилигими билдириб қоламан".


Похожее

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив