ТОШКЕНТДА ЮЗ БЕРГАН МУДҲИШ ЙТҲДА ҲАВФСИЗЛИК КАМАРИ ҲАЙДОВЧИНИНГ ҲАЁТИНИ САҚЛАБ ҚОЛДИ(ФОТО) -

Тошкент шаҳридаги Ҳадра майдони яқинида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳадра туннели яқинида юз берган мазкур ҳодиса суратлари ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.


Уларда "Альфа-Ромео" автомобилининг таниб бўлмас ҳолатга келганини кўриш мумкин.

ЙТҲ 28 июль куни содир бўлган. Ҳайдовчининг ёзишича, бир неча пиёда йўлнинг кесиб ўтиш мумкин бўлмаган қисмида ҳаракатланаётган бўлган. Улардан айримлари тўхтаб, автомобилларни ўтказиб юборган. Кутилмаганда пиёдалардан бири югуриб, йўл ўртасига чиқиб кетган. Шундан сўнг ҳайдовчи уни уриб юбормаслик учун рулни йўл тўсиқлари томонга буриб юборган. Оқибатда эса автомобиль йўл аввал тўсиқлари, сўнг устунга урилиб тўхтаган.

Ҳайдовчи ҳам,пиёда ҳам шифохонага олиб кетилган. Уларга оғир шикаст етмаган.

Ҳайдовчининг айтишича, хавфсизлик камари таққани учунгина у тирик қолган.


Похожее

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив