​ХИТОЙДА ХАЛҚАРО“АрМИ-2017” ҲАРБИЙ МУСОБАҚАЛАРИ БОШЛАНДИ -

Хитойда халқаро Армия ўйинлари мусобақасининг очилиш маросимида парашютчиларнинг, гимнастларнинг, шу билан бирга залп билан ўқ отиш реактив тизимининг кўргазмали чиқишлари бўлди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Мусобақаларга старт берилди. Бугун ҳарбий машиналар экипажи ўз маҳоратларини намойиш қилади. Мусобақада 150 дан ортиқ жамоа иштирок этади. Экипаж ҳарбий тайёргарлик бўйича сувда, ҳавода ва қуруқликда ғалаба учун курашади.

Эслатиб ўтамиз, 29 июлдан 12 августга қадар Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Хитой ва Россия полигонларида халқаро Армия ўйинлари (АрМИ-2017) бўлиб ўтади.

Мазкур танловда ўзбек ҳарбийлари ҳам иштирок этмоқда. Улар 9 мамлакатдан — Ангола, Беларусь, Венесуэла, Миср, Зимбабве, Эрон, Қозоғистон, Хитой ва Россиядан келган ҳамкасблари билан беллашади.


Похожее

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив