Перу клуби келажакда Роналдуни сотиб олиши мумкинлигини маълум қилди -

Перунинг “Унион Уараль” клуби Мадриднинг “Реал” етакчиси Криштиану Роналдуга қизиқиш билдираётганини ва келажакда, эҳтимол, уни сотиб олиши мумкинлигини маълум қилди.

“Унион Уараль” Криштиану Роналдунинг хизматларига қизиқмоқда. У буюк футболчи, аммо айни вақтда бу келишувни амалга оширишнинг имкони йўқ. Эҳтимол, бу келажакда рўй беради”, – дея ҳазил аралаш баёнот берди клуб матбуот хизмати.

Аввалроқ Криштиану Роналду “Реал”ни тарк этишига қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ португалиялик футболчи телефон орқали “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес билан мулоқот қилиб, Мадриддан кетиш нияти йўқ эканини айтган.


Похожее

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив