ТОШКЕНТЛИК ФУҚАРО ЧИМЁНДА СИРЛИ РАВИШДА ҒОЙИБ БЎЛДИ -

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида кетма-кет еттинчи кун тоққа ёлғиз жўнаб кетган пойтахтлик фуқарони излаш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 5 июль куни Тошкент вилояти фавқулодда бошқармасининг навбатчилик қисмига Снежана исмли аёлдан унинг эри Борис Чимёнда йўқолганлиги ҳақида хабар келиб тушди. Маълум бўлишича, эри унга қўнғироқ қилиб, оёғини синдириб қўйганлигини, ФВВдан ёрдам сўрашини айтган.

Тезлик билан қутқарув гуруҳи томонидан қидирув ишлари бошлаб юборилди.

ФВВдан бизга маълум бўлишича, қидирув ишларини омадсиз деб айтиш мумкин. Айни дамда қидирув гуруҳида 30 кишидан иборат ФВВ, ИИБ, ходимлари, кўнгиллилар, альпинистлар қидирув ишларини олиб боришмоқда.

50 ёшли Борисни олиб юрган таксичи уни Қумли довон олдига олиб бориб қўйганини маълум қилди. Аниқ координаталар телефон қўнғироғига қараб аниқланди.

Мутахассисларнинг айтишларича, Қумли довоннинг 10 км радиусидаги барча ерлар қидириб чиқилган, шаршарага тушиб кетиши мумкин бўлган излар йўқ. Йиртқичларнинг ҳамласи эҳтимоли жуда кам, сабаби бу ҳолда кийим қолдиқлари қолиши керак.

Таъкидлаш жоизки, Қумли довон у қадар қийин ва юриш мураккаб бўлган жой эмас. У ерда сайёҳлар ҳам жуда кўп. Ўша ердаги сайёҳлар, чўпонлар ва ўрмончилар сўралган, аммо уларнинг ҳеч бири эркакни кўрмаган. Илк куни қидирув ишларига Мудофаа вазирлигининг вертолёти ҳам қўшилган, аммо бу натижа бермади.

Бориснинг яқин танишларининг ёзишларича, у оилапарвар, беш фарзанднинг отаси бўлган. Шу куни эркак катак кўк-оқ тусдаги кўйлакда, жинси шим, қизил бош киймида бўлган.

ФВВда бизга қидирув ишлари дам этишини маълум қилишди.


Похожее

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив