​Миллий автосаноатимиз тарихида энг машҳур модель номи маълум қилинди -

1996 йилда бошланган миллий автомобиль қурилиши тарихида истеъмолчилар ўртасидаги энг талабгир модель номи маълум бўлди.

25 йил ичида Nexia-2 энг машҳур модель бўлди, ушбу давр ичида Nexia иккинчи авлоди 1 млн 60 минг 715 дона автомобиль сотилди.

Эслатиб ўтамиз, Nexia автомобилининг модернизацияси 2008 йилда ўтказилган. 1 августдан экологик стандартлар ва хавфсизлик тизими бўйича янги талаблар киритилиши муносабати билан Nexia 2 моделини ишлаб чиқариш тўхтатилган.

GM Uzbekistan компанияси берган маълумотларга кўра, автомобилнинг эскирган архитектурасига талаб қилинадиган хавфсизлик тизимини ўрнатишнинг имконияти йўқлиги сабабли янги авлод Nexia 3 автомобили яратилди.


Похожее

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив