Хитойда бундан беш минг йил илгари яшаган улкан одамларнинг суяклари топилди (Видео) -

Хитойлик археологлар Шаньдун вилояти ҳудудидан бундан беш минг йил илгари яшаган улкан одамларнинг жасади қолдиқларини топишди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Топилган суякларнинг ўзига хослиги шундаки, қадимги одамларнинг бўйи 1,9 метрдан баланд бўлган. Неолит даврининг ўлчамини ҳисобга оладиган бўлсак, улар ўз даврининг энг улкан одамлари бўлган. Олимларнинг фикрича, улар тириклик вақтида бундан ҳам баланд бўлишган. Шаньдун университети олимлари уларнинг бундай баланд бўйли бўлишларига яшаш шароитининг яхшилиги, озиқ-овқат етарли бўлганини сабаб қилиб кўрсатишди. Мазкур суяклар Хуанхэ дарёси бўйида неолит даврида яшаган Луншань маданияти вакилларига тегишли, деб тахмин қилинмоқда.





Похожее

Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив