​Ситора Алимжонова 8 август куни турмушга чиқмоқда. Тўй Пхукет оролида бўлиб ўтади -

Актриса Ситора Алимжонова шахсий ҳаётига оид муҳим сирни ошкор қилди.

Ситора “Shok.uz” сайтига берган интервьюсида севган инсони борлигини ва унга турмушга чиқаётганини маълум қилди:

“Йигитим билан 2012 йилда танишганмиз. Яқинда тўй қиламиз. У тошкентлик, айримлар айтганидек чет эллик ёки спортчи эмас. Нега айнан энди тўй қилаётганимизга тўхталадиган бўлсам, ўша пайтда мен ёш эдим, каръера қилишим керак эди. У ҳам оёққа туриб олиши керак эди. Мана энди менинг орзуимдаги тўй қилиб, турмуш қурмоқдамиз. У пайтда мен ҳали Ситора Алимжонова эмас эдим. У мени актриса сифатида билмаган. Facebook орқали тасодифан танишиб қолганмиз. Бир муддат гаплашиб юрдик, орада ажралиб ҳам кетдик. Кейин яна топишдик.


Бўлажак турмуш ўртоғим 27 ёшда, у тадбиркор”

“Йигитим билан аразлашиб қолган пайтимда “Shok.uz” сайтининг “Тўй” лойиҳасида Шароф Муқимов билан иштирок этдим”, — дейди актриса сўзларини давом эттириб.


Ситора Алимжонова шунингдек, тўйи шу йилнинг 8 августида Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтишини ва унда келин-куёвнинг қариндошлари, яқинлари ва дўстлари иштирок этишини маълум қилди.

Маълумот учун, Ситора хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Соғиниб” клипидаги образи орқали элга танилган.




Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив