Руслан Шарипов санъатга қайтаётганини маълум қилди -

Руслан Шарипов санъатга қайтаётганини маълум қилди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.Ҳаётдаги қийинчиликлар сабаб Руслан Шарипов саҳнани ўн йил муддатга тарк этишга мажбур бўлганди. Ҳозирда барча қийинчиликлар ортда қолди ва санъаткор ўз мухлислари учун янги қўшиқлар тайёрламоқда.

Руслан Шарипов нафақат қўшиқчи, балки мусиқачи ва бастакор ҳамдир. У «Болалар», «Сетора» ва «Байт» каби машҳур гуруҳларни тузган. «Шаҳзод» ва «Хўжа» гуруҳи қўшиқларининг бастакори ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Руслан Шарипов саломатлиги тиклангач, қизи иштирокида янги эстрада гуруҳини тузмоқчи эканлигини билдирганди.


Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив