«Ёшлар» телеканалига раҳбар этиб тайинланган Озодбек Назарбеков Наманганда саҳнага чиқди -

Янгиқўрғон туманининг Қирғизистон билан чегарадаги Нанай қишлоғида «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон» шиори остида тадбир ўтказилди. Ҳарбийлар, чегарачилар, қишлоқ аҳли жамулжам бўлган тадбир аввалида туман маданият бўлими дастури намойиш этилди. Шундан сўнг навбат пойтахтдан келган санъаткорларга берилди.Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Иззат Иброҳимов ва Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитовадан сўнг саҳнага Озодбек Назарбеков кўтарилди ва ўзининг бир неча қўшиғини ижро этди. Тадбир якунида Гулсанам Мамазоитова ва Озодбек Назарбеков ижросидаги дуэт янгради.

Эслатиб ўтамиз, хонанда «Ёшлар» телеканали раҳбари этиб тайинлангани ҳақидаги хабарлардан сўнг ижтимоий тармоқларда унинг ижодий фаолияти қай тарзда давом этиши тўғрисида турли тахминлар билдирилганди.


Добавить комментарий

Оставить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив